Легионерларимиз. Ғофуров жамоаси яна мағлуб бўлди

Кеча Сербия Супер лигаси плей-офф босқичида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурадиган «Явор» клуби бу турда «Раднички» жамоаси меҳмони бўлди.

Мазкур баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида иваницаликларни мағлуб этди. Ҳамюртимиз бу тур ҳам учрашув қайдномасига киритилгани йўқ.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ғофуров кетма-кет 4 ўйиндирки, жамоасининг ўйинларида хаттоки, қайдномага ҳам киритилаётгани йўқ.

Сербия Супер лигаси. Плей-офф. 3 тур

«Раднички» – «Явор» 2:0

Голлар: 1:0 – 20 Радош Булатович, 2:0 – 67 Нома Рёта.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!