Легионерларимиз. Саломов ва Гейнрих ўйнамаган баҳсда “Атирау” хамда “Ордабаси” ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Қозоғистонда кубок ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси 1/8 финалда “Қизилжар” жамоаси меҳмони бўлди ва сафардан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Гейнрих одатдагидек, иккинчи бўлимда майдонга туширилди.

Шавкат Саломов тўп сурадиган “Атирау” клуби эса “Киран”га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилгани йўқ.

Қозоғистон кубоги. 1/8 финал

“Кыран” – “Атырау” 1:2

“Қизилжар” – “Ордабаси” 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!