"Лестер" қишда "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи
Лондоннинг “Арсенал” клуби Муҳаммад Эльнени фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли мисрлик футболчига “Лестер”дан қизиқиш пайдо бўлган. Таъкидлаш керакки, у ёзда “канонирлар” билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Аммо, жамоанинг янги устози Унаи Эмери унга асосий таркиб футболчиси сифатида қарамаяпти.
“Арсенал” раҳбарияти эса Эльненини 17 млн евродан камига сотмоқчи эмас. У жорий мавсум лондонликлар сафида жами 4та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар