"Лион" футболчиси учун "Милан" ва "Уотфорд"дан қизиқишлар бўлмоқда
"Лион" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Максвелл Корне машҳур жамоаларнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли ивуарлик футболчи учун "Милан" ва "Уотфорд" клублари жиддий кураш бошлашган.
Маълумот учун, Корне жорий мавсум “Лион” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар