"Ливерпуль" дарвозабони қишда жамоасини ўзгартириши мумкин
"Ливерпуль" клуби дарвозабони Симон Миньоленинг агенти Тончи Мартичнинг сўзларига кўра унинг мижози қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
“Миньоле ёзда “Наполи”га ўтиши мумкин эди. Келишувга жуда оз қолган эди, аммо, якунда улар Оспинани танлашди. Энди январда нимадир бўлиши мумкин”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон “Ливерпул”га келгач, 30 ёшли бельгиялик посбон буткул захирага михланиб қолди. У жорий мавсум мерсисайдликлар сафида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборди.
Фикрлар