“Ливерпуль” форварди мавсумни Туркияда давом эттириши мумкин

“Ливерпуль” клуби форварди Дивок Ориги фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Turkish Football нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли бельгиялик футболчини “Галатасарой” ўз сафида кўрмоқчи. Унга кўра истамбулликлар Оригини қишда ижарага олишни режалаштиримоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ориги ўтган мавсумни “Вольфсбург” сафида ижара асосида ўтказиб қайтган эди. Бироқ, у ҳозирча “Ливерпул”нинг бирорта ҳам расмий баҳсида иштирок этганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!