"Ливерпуль" футболчиси қишда ПСЖга ўтиши мумкин

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчига ПСЖдан жиддий қизиқишлар мавжуд. Парижликлар унинг трансфери учун АПЛ грандига 43,7 млн фунт тўлашга тайёр.

Қайд этиш лозимки, Фабиньога бундан ташқари "Милан" ва "Ювентус" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Фабиньо “Ливерпуль” сафига 2018 йилнинг майида “Монако”да 45 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум бор йўғи 5та ўйинда иштирок этди ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!