"Ливерпуль" умидли футболчиси билан шартномани узайтирди

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячи Шейи Ожо билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бироқ, томонлар ҳозирча айнан қанча муддатга келишувни узайтиришгани маълум қилинмаяпти.

Маълумотларга қараганда 21 ёшли англиялик футболчи энди янги мавсумни "Реймс" клубида ижара асосида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!