“Ливерпуль”нинг асосий ҳимоячилари "Бавария"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
“Ливерпуль” ҳимоячиси Деян Ловрен жароҳати сабабли “Бавария” га қарши ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда мерсисайдликлар устози Юрген Клоп маълум қилган.
Агар хорватиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўла олмаса, “Ливерпуль”да битта номинал ҳимоячи Жоэль Матип қолади.
Ловрендан ташқари Виржил ван Дейк битта ўйинга дисквалификация қилинган бўлса, Жо Гомес ҳам жароҳат сабабли учрашувда қатнаша олмайди.
“Ливерпуль” ва “Бавария” ўртасидаги илк учрашув 19 феврал куни бўлиб ўтса, жавоба баҳси 13 март куни Мюнхенда кечади.
Фикрлар