"Локомотив" етакчиларидан бири Кахи Махарадзе "Сўғдиёна" йиғинига қўшилди

Бир неча кун олдин ўтган мавсум "Локомотив" сафида Суперлига чемпионлигини қўлга киритган маҳоратли ярим ҳимоячи Кахи Махарадзега "Сўғдиёна" қизиқиш бирдираётгани борасида хабар бериб ўтгандик.

Кахи Махарадзе "Сўғдиёна"га ўтишга яқин турибди

SPORTS.uz'га маълум бўлишича, 31 ёшли грузиялик футболчига Жиззахликлар йиғинига қўшилган. Ярим ҳимоячи "Сўғдиёна"нинг "Сурхон"га қарши ўртоқлик ўйинида кўриниш берган. Катта эҳтимол билан Махарадзе фаолиятини айнан жиззахликлар сафида давом эттиради.

Маълумот учун, Кахи Махарадзе ўтган мавсум "темирйўлчилар" сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. У фаолияти давомида "Локомотив"дан ташқари шунингдек Тошкентнинг "Пахтакор"ида ҳам тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!