Луис Энрике: Бизга омад етишмади
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Миллатлар лигаси турнири доирасида Англиядан енгилганликлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Ушбу учрашувда ўзимизни яхши кўрсата олмадик. Мухлислардан узр сўрайман. Беллашув бошида бир неча хатолар қилганимиз туфайли дарвозамиз даҳилсизлигини ушлаб тура олмадик.
Иккинчи бўлимда эса аксинча, рақибни ҳаракатланишига тўсқинлик қилдик ва жамоа ўзига ишонган ҳолда хужумлар ташкил этди, бироқ омад биз томонда эмас экан.
Меҳмонда бўлиб ўтадиган учрашувда ғалаба қозонишиб гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, - дея Энрикенинг сўзларидан иқтибос келтиради RFEF нашри.
Фикрлар