Луис Энрике: Де Хеа айбдор эмас

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Миллатлар лигасида Хорватиядан (2:3) учралган мағлубиятда дарвозабон Давид де Хеани айби йўқлигини айтиб ўтди.

“Бизнинг жамоамиз руҳан яхши ҳолатда. Олдинда бизни ўртоқлик учрашуви кутиб турибди ва бу ўйинда биз шу кунгача захирада қолаётган футболчиларга имкон берамиз.

Де Хеа? Агар уни танқид қилишаётган бўлишса, у ҳолда қолган футболчиларни ҳам, мураббийлар штабини ҳам танқид қилиш керак. Чунки, футбол бу – жамоавий спорт тури. Буни ҳеч қачон унутмаслик лозим”, - дейди Энрике.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси бугун Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!