Луис Энрике: Де Хеа айни дамда дунёнинг энг кучли дарвозабони

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике кеча Англияга (2:1) қарши баҳсда дарвозабон Давид Де Хеанинг ҳаракатларини юқори баҳолади. Айтиш керакки, айнан мана шу дарвозабон ажойб сейвлари билан жамоасини бир неча вазиятларда муқаррар голдан сақлаб қолди.

“Мен ҳеч қачон Де Хеанинг маҳоратига шубҳа қилмаганман. Баъзан унда ҳам бошқалардек хатолар бўлиши мумкин, лекин барибир у дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири. Де Хеа дарвозада турганда мен доим хотиржамман. У – топ футболчи. Бугун Англияга қарши кўрсаттган ўйиндаги ҳаракатлари унинг айни дамда дунёда тенгсиз эканлигини кўрсатди”, - дейди Энрике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!