Луис Энрике: Испания терма жамоасини буюк марралар кутмоқда

Таниқли мутахассис Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллагач илк матбуот анжумани ўтказди ва ўз таассуротлри билан ўртоқлашди.

“Авваламбор менга ишонч билдирган Испания футбол федерацияси президентига, спорт директориги ҳамда директорлар кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Терма жамоа бош мураббийи бўлиш нақадар масъулиятли вазифа эканини яхши биламан. Мураббийлик фаолиятимда янги саҳифа очилганидан хурсандман. Мен терма жамоа ривожи учун тўғри йўл танлашга тайёрман. Олдинда бизни буюк марралар кутмоқда”, - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике бундан аввалги фаолияти давомида "Рома", "Сельта" ҳамда "Барселона" каби клубларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!