Луис Энрике: Мен “Реал”ни яхши кўраман

Яқиндагина Испания терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган мутахассис Луис Энрике журналистларга ўзининг антимадритист эмаслиги, яъни “Реал”ни ёмон кўрмаслиги ҳақди айтиб ўтди.

- Сизни антимадритист дея айблашларидан қўрқмайсизми?

- Мени антимадритист дея айблайдиганлар учун жавобим шундай: Мен сизларни жуда яхши кўраман.

Эслатиб ўтамиз, Энрике Испания терма жамоасидан аввал “Реал”нинг ашаддий рақиби ҳисобланган “Барселона”да ишлаган. Энрике футболчилик фаолиятининг аксарият қисмини ҳам  айнан каталонияликлар сафида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!