Луис Энрике: Пике терма жамоани тарк этиш қарорини икки йил олдин қабул қилганди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикенинг терма жамоа сафини тарк этиши қарори ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Биласизми, Пике ушбу қарорни 2 йил олдин қабул қилганди. Бироқ, унга ўйлаб кўриш учун вақт берилганди. Биз унинг қарорини тўғри қабул қилишимиз даркор. Жерар ҳурматга лойиқ инсон, - деди Энрике TVE нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар