Луис Энрике франциялик футболчини Испания терма жамоасига чақирмоқчи

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Манчестер Сити" клубининг франциялик ҳимоячиси Эмерик Лапортни “қизил фурия” таркибига жалб этмоқчи. Бу ҳақда Mundodeportivo нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 24 ёшли футболчи Франция терма жамоаси сафида ҳали бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмаган ва шу боис Испания терма жамоаси сафида ўйнаш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Лапорт Франция ёшлар терма жамоасида 19та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Дешам 2016 йил уни Болгария ва Голландияга қарши ЖЧ-2018 саралашига таклиф қилган, биро унга ушбу ўйинларда майдонга тушиш насиб қилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!