Луис Энрике илк марта Жорди Альбани Испания терма жамоасига чақирди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике яқинлашиб келаётган Хорватия ҳамда Босния ва Герцеговинага қарши баҳслар учун таркибни эълон қилди.
Эътиборлиси, Луис Энрике билан шахсий адовати сабаб терма жамоага жалб этилмаётган ҳимоячи Жорди Альба бу сафар “қизил фурия”дан чақирув олди.
Дарвозабонлар: Пау Лопес, Давид Де Хеа, Кепа Аррисабалага;
Ҳимоячилар: Хони Кастро, Сесар Аспиликуэта, Диего Льоренте, Серхио Рамос, Марио Эрмосо, Иньиго Мартинес, Хосе Луис Гайя, Жорди Альба;
Ярим ҳимоячилар: Серхи Роберто, Дани Себальос, Браис Мендес, Родриго Эрнандес, Серхио Бускетс, Пабло Форнальс, Сауль Ньигес, Сусо, Иско, Марко Асенсио;
Ҳужумчилар: Родриго Морено, Яго Аспас, Альваро Мората.
Эслатиб ўтамиз, Испания дастлаб 15 ноябрь куни Хорватияга, кейин эса 18 ноябрь куни Босния ва Герцеговинага қарши ўйин ўтказади.
Фикрлар