Лукаку мавсумни "Ньюкасл"да якунлайдиган бўлди
Римнинг "Лацио" клуби ҳимоячиси Жордан Лукаку мавсумни АПЛда якунлайдиган бўлди.
Гап шундаки "Ньюкасл" 24 ёшли бельгиялик футболчини мавсум якунига қадар римликлардан ижарага олди.
Таъкидлаш керакки, Лукаку “Лацио” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмай келаётган эди. У жорий мавсум бор йўғи 7та ўйинда иштирок этди холос.
Маълумот учун, "Лацио" Лукакуни 2016 йил Бельгиянинг "Остенде" клубидан 3 млн евро эвазига сотиб олган эди. У МЮ форварди Ромелу Лукакунинг укаси ҳисобланади.
Фикрлар