Эктор Купер бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун Туркия йиғини олдидан тиббий текширувдан ўтишмоқда.  Бу ҳақда ЎФа матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эртага эса терма жамоамиз аъзолари Анталияга учиб кетишади. Туркия йиғини 29 декабрда ниҳоясига етади. 

Эслатиб ўтамиз, бош жамоамиз устози Эктор Купер мазкур йиғин учун терма жамоага 27 футболчини жалб этган эди. Маълумот учун, термамиз БАА яшил майдонларида ўтадиган қитъа биринчилигинг гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари билан куч синашади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98