МЮ ҳимоячиси мавсумни Лондон клубида якунлаши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан АПЛнинг бошқа жамоасига ўтишга яқин турибди.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда 29 ёшли италиялик футболчига “Фулхэм”дан жиддий таклиф бўлмоқда. Лондонликлар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи. Ўз навбатида МЮ сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётган Дармиан ҳам ушбу таклифга қарши эмас.

Маълумот учун, Дармиан жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛда бор йўғи 3та ўйинда иштирок этди ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дармианга А Серия грандларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!