МЮ ўзининг икки тажрибали футболчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг икки нафар тажрибали футболчисини жамоада олиб қолмоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” раҳбарияти ҳимоячи Эшли Янг ва ярим ҳимоячи Хуан Маталарга янги шартнома таклиф қилади. Қайд этиш лозимки, ушбу футболчиларнинг клуб билан амалдаги шартномалари жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Янгга "Интер" ва "Рома"дан, 30 ёшли Матага эса "Реал", "Барселона", ПСЖ, "Ювентус" ва "Арсенал" клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!