МЮ ва "Бавария" қизиқаётган Пепенинг трансфер баҳоси эълон қилинди

Франциянинг “Лилль” клуби спорт директори Луис Кампос Европа грандлари қизиқишларига сабаб бўлаётган вингери Николя Пепенинг трансфер баҳосини эълон қилди.

Telefoot тарқатган хабарга кўра француз клуби 23-ивуарлик футболчини 80 млн еврога сотмоқчи. Айрим маълумотларга қараганда “Лилль” ўтган ёз Пепенинг трансфери борасида “Лион”дан 30 млн евролик таклиф олган, аммо футболчи бунга рози бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пепега айни дамда “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!