Малком "Барселона"дан кетишга қарор қилди

  • 17 января, 2019, 21:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Барселона" вингери Малком тез орада жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчи “Камп Ноу”га келганига гарчи эндигина ярим йил бўлган бўлсада, жамоада ўз ўрнига эга бўла олмагани боис фаолиятини бошқа ерда давом эттиришга қарор қилган.

Малкомга “Рома”дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Шунингдек АПЛ ва Хитой клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, “Барселона”га 2018 йилнинг ёзида “Бордо”дан кўчиб ўтган Малком жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию