
“Манчестер Сити” бразилиялик футболчини “нишонга олди”
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси “Наполи” ярим ҳимоячиси Алланга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” бразилиялик футболчини 33 ёшни қарши олган Фернандиньога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Ёзги трансфер мавсумида “Манчестер Сити” раҳбарияти “Наполи”нинг бошқа футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ ярим ҳимоячи “Челси”га ўтишни маъқул топди.
Маълумот учун, Аллан 2015 йили “Удинезе”дан 11,5 миллион евро эвазига “Наполи” сафиша қўшилганди. Жорий мавсумда у Италия А Сериясининг 12 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли пасга муаллифлик қилди.
Фикрлар