"Манчестер Сити" етакчиси яна жароҳат олди

Кеча Англия лига кубоги 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Сити" - "Фулхэм" (2:0) учрашувида “шаҳарликлар” етакчиси Кевин Де Брёйне жароҳат олди.

Гап шундаки, “Фулхэм” футболчиси Тимоти Фосу-Менса бельгиялик футболчининг тиззасига жароҳат етказган. Хабарларга қараганда Де Брёйне тез орада тиббий текширувдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг жароҳати ҳақида аниқ маълумотлар пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Де Брёйне мавсум бошидаги жароҳати 2 ой майдонга туша олмаган эди. “Фулхэм”га қарши баҳс эса унинг учун жароҳатидан соғайиб қайтгандан кейинги 4-ўйин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!