"Манчестер Сити" ўз тарихида 5-марта Англия Суперкубогини қўлга киритди ва бу борада ҳам "Челси"ни ортда қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор бундан бироз аввал «Манчестер Сити» Англия Суперкубоги учун баҳсда «Челси»ни 2:0 ҳисобида енгди ва мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” ушбу совринни ўз тарихларида 5-марта, сўнгги 6 йил ичида эса 1-марта сазовор бўлишди.

Таъкидлаш керакки, «Манчестер Сити»  ушбу кўрсатгич борасида «Челси»дан (4) ўзиб кетди. Улардан олдинда ҳозирча «Тоттенхэм» (7), «Эвертон» (9), «Ливерпуль» (15), «Арсенал» (15) ва «Манчестер Юнайтед» (21) клублари боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!