Манжукич: Нима қилганимизни ҳалигача англаб етмаяпмиз
Кеча Англияга (2:1) қарши баҳсда ғалаба тўпини киритиб Хорватияга финал йўлланмасини тақдим этган ҳужумчи Марио Манжукич учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу мўжиза. Биз нима иш қилганимизни ҳалиям англаб етмаяпмиз. Фақат буюк жамоаларгина бундай мусобақада бутун юраги ва борлиғини бериб ўйнайди. Сиз буни кўрдингиз а? Менимча ҳозир бутун Хорватияда байрам бўлса керак. Биз турнирдаги энг катта босимни Россия ва Данияга қарши ўйинда ҳис қилдик. Энди эса футболдан завқ оляпмиз”, - дейди Манжукич.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия энди финалда Франция терма жамоасига қарши тўп суради. Ушбу баҳс 15 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар