Мансурбек Толипов WMC чемпионлик камари учун курашади
Ўзбекистонлик муай тай устаси Мансурбек Толипов ўзининг навбатдаги жангини ҳар йили 7 феврал куни Муай тай кунига бағишланган ва Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қиладиган турнирда ўтказади.
72 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Мансурбек WМC камари учун кураш олиб боради. Дастлаб ярим финалда унга бразилиялик Карлос рақиблик қилади. Бу жуфтлик ғолиби финалда марокашлик Браим Мачкур ва таиландлик Дабмон Чотетот жуфтлиги ғолиби билан чемпионлик масаласини ҳал қилиб олишади.
Эслатиб ўтамиз, Мансурбек Толипов олдинги жангини ўтган йили ноябр ойида Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказиб, 3-раундда рақибини нокаутга учратган эди.
Фикрлар