Марадона Мессига дам олишни маслаҳат берди
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ҳамюрти Лионель Мессига терма жамоа ўйинларига келмай, бироз дам олишни маслаҳат берди.
“Мен унга ҳозирча фақатгина Европада ўйнаб туришни маслаҳат берган бўлардим. Қитъалараро сарсон бўлиши шарт эмас. У ҳозир нафақат жисмонан, балки яқинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг руҳан ҳам дам олиши керак. Терма жамоага ёрдам бераман деб ўртоқлик ўйинларига келиши шарт эмас”, - дейди Марадона.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Месси Аргентина терма жамоасининг Гветемала ва Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун чақирилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар