Марадонанинг Мексикадаги ишлари беш

Аввалроқ аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона Мексиканинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Дорадос" клуби бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Эътиборлиси, "Дорадос" Марадона қўл остидаги илк баҳсни чемпионатнинг 8-турида "Кафеталерос"га қарши ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энг қизиғи, жамоа мавсум бошидан буён бор йўғи 2та гол уришга эришган бўлса, Марадона келгач бир ўйиннинг ўзида 4та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!