Марко Ройс йил спортчиси деб топилди

“Боруссия” Дортмунд сардори Марко Ройс клуб талқини бўйича йил спортчиси деб топилди. Бу ҳақда дортмундликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Ройс 2012 йилдан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у Дортмунд клуби сафида Германия кубоги (2016/17) ва Германия Суперкубогини (2013, 2014) қўлга киритди.

Маълумот учун, Ройс жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!