Марсель Гранольерс "Open Sud de France"ни ғалаба билан бошланди

Франциянинг Монпелье шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган "Open Sud de France" турнирида асосий тўр баҳслари бошланди.

Соврин жамғармаси 524,340 еврони ташкил этувчи мазкур мусобақанинг биринчи даврасида Марсель Гранольерс (Испания) ва Иво Карлович (Хорватия) ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасидаги баҳс уч сет давом этди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Марсель рақибини 7:6, 6:7, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!