Маурисио Почеттино: Бунақа саволлар жонимга тегди

Англиянинг «Тоттенхэма» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино "Реал" билан келишиб қўйгани ва Мадридга ўтиши борасидаги саволлар жонига текканини айтиб ўтди. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

- Бундай янгиликлар одамни чарчатади. Мен "Тоттенхэм"ни яхши кўраман ва бу каби саволлар одамни чалғитади. Шундай саволлар жонимга тегди, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!