Мавсум якунлари: "Қўқон-1912" жамоасининг дарвозабонлари ҳақида

 

"Қўқон-1912" аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди. ПФЛда ҳам янги мавсумга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда 2017 йилги мавсум учун қуръа ташланиши белгилаб қўйилган. "Қўқон-1912" матбуот хизмати одатга содиқ қолган ҳолда якунланган мавсум ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Бугун дарвозабонлар хусусида сўз юритилади. Олий Лига-2016да қўқонликлар сафида беш нафар дарвозабон ҳаракат қилди. Энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон Никита Рибкин бўлди. Иккинчи даврада сафга келиб қўшилган посбон 9 та баҳсда майдонда тушди. Биринчи даврада дарвозани қўриқлаган Андрей Бакланов ҳисобида ҳам шунча ўйин бор. Аммо майдонда ҳаракат қилинган дақиқалар борасида Никита етакчилик қилмоқда.

Мавсум давомида энг кам майдонда ҳаракат қилган дарвозабон – Руслан Матниёзов бўлди. Унинг ҳисобида 3 та учрашув бор. Қуйида дарвозабонларимизга оид статистик маълумот билан танишинг:

Ким нечта ўйин ўтказган?

Рибкин Никита**

Дар

20.01.1992

9

810

0

0

0

Бакланов Андрей*

Дар

09.03.1981

9

786

0

1

0

Ашуров Азиз

Дар

08.07.1986

6

540

0

1

0

Ҳасанов Ғайрат*

Дар

12.01.1983

4

294

0

2

0

Матниёзов Руслан

Дар

03.06.1987

3

270

0

0

0

Ким нечта гол ўтказиб юборган?

Ашуров Азиз 6 ўйин – 5 та гол = 0,85

Андрей Бакланов 9 ўйин – 15 та гол = 1,6

Никита Рыбкин 8 ўйин – 17 та гол = 2,1

Ғайрат Хасанов 4 ўйин – 10 та гол = 2,5

Руслан Матниязов 3 ўйин – 8 та гол = 2,6

Жами ўтказиб юборилган голлар 55 та

Энг яхши натижа Ашуровда – 1 та учрашувда ўтказиб юборган ўртача гол – 0,85.

Энг ёмон натижа Матниёзовдa – 3 та учрашувда 8 та гол ўртача – 2,6.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!