Менинг йўлим, менинг қоидаларим: Мейвезер Хабибни япониялик спортчига алмаштирдими?
Флойд Мейвезер бир йилдан ортиқ вақт давомида жанг қилгани йўқ, аммо сўнгги вақтда у анча фаоллашиб қолган ва рингга қайтишни режалаштирмоқда. Аввалига у Хабиб Нурмагомедов билан норасмий музокаралар ўтказган бўлса, кейин япониялик Тенсин Нацукава ушбу рўйхатга қўшилди. Енгилмас чемпион кимни танлайди?
> Мейвезерга Нурмагомедов билан жанг учун 150 млн доллар таклиф қилинди
"Менда ҳаммаси яхши"
Мейвезер яна жанг қилишига шубҳа қилиш қийин. Қачонки, нимадир ҳақида кўп гапирилса, бу одатда амалга ошади. Буни тарихда энг шов-шувли ва кассабоп жанглар бири – Конор Макгрегор билан бўлган тўқнашувда кўриш мумкин. Бу жангдан олдин жуда кўп муҳокамалар ва гап-сўзлар бўлиб ўтган эди. Ҳаттоки, кўпчилик бунга ишонмаган эди. Аммо Мейвезернинг кейинги жанги расмийми ёки кўргазмали? Бу саволга TMZ нашри журналисти собиқ жаҳон чемпионининг ўзидан жавоб олди.
– Нима бўлишини билмайман, – дейди Мейвезер. – Бу Хабиб мени чақирди, мен эмас. Улар жангнинг октагонда бўлиши кераклигини айтишмоқда, аммо мен тезда сўрадим: октагонда 9 хонали гонорар қилганмисизлар? Шунақаси бўлганми? Йўқ. Шунинг учун А томон – бу мен, Флойд “ПУЛ” Мейвезер. Шунинг учун менинг Хабибга мактубим қуйидагича: Жанг бўлишини истайсизларми – у бўлади, бироқ менинг қоидаларим асосида. Бу боксда ташкил қилинади. Бокс ёки ҳеч нарса! Бу менинг йўлим, менинг ўйиним, менинг қоидаларим. Менга ташкил этиладими ёки йўқ, умуман фарқи йўқ. Менда бу жангсиз ҳам ҳаммаси яхши. Менинг бутун Лос-Анжелес бўйлаб уйим бор.
Бу гаплар Флойднинг жангга тайёрлигини билдиради, аммо барчаси Нурмагомедов жамоасининг бу шартларни қабул қилиш-қилмаслигида. Лас-Вегасда бокс қоидалари бўйича жангга тайёр бўлишса ва россиялик спортчи катта эҳтимол билан 99 % мағлуб бўладими? Агар долларда 8 хонали маблағга (гонорарга) тайёр бўлсангизлар, демак жанг 2019 йилда ўтказилиши мумкин.
Энг қиммат кўргазма
Мейвезерда борасида яна бир муаммо бор. Гап шундаки, у аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси япониялик Тенсина Нацукава билан жанг қилиш учун музокаралар ўтказмоқда. Бу 20 ёшли спортчи учун жуда Rizin промоушинида ажойиб ютуқ бўлади. Бу спортчи Японияда жуда таниқли ва энди бунинг ортидан яхшигина пул ишлаб олишни истамоқда. Аммо ҳозирча, бу ерда пулни Флойд қилади.
– Мен бу ҳақда гапириб, 8 хонали рақам иборат маблағ олганман, – дейди у. – Менга музокаралар учун фақатгина мисли кўрилмаган пул тўлашмоқда. Биз жанг ўтказамиз. Бу расмий эмас, кичик кўргазмали жанг. Бокс қоидалари бўйича 9 дақиқалик тўқнашув. Оёқларда зарба берилмайди. Одамлар Флойдни ким билан бўлса ҳам пул учун урушади деб гапиришади. Улар ҳеч нарсани тушунишмайди. Бу худди Билл Гейтс ёки Уоррен Баффет ниманидир пул учун қилишади деган гапга ўхшайди. Мен кўп марта айтганман: “мен камбағал эмасман”. Менда етарлича пул бор. Бу тарихдаги энг қиммат кўргазмали жанг бўлади. Мен боксдан кетганман, аммо яхшигина пул ишлаб оламан. Шунчаки, дунё бўйлаб саёҳат қиламан. Мен ҳали 60 ёки 70 ёшда эмасман. Ҳаттоки, шу ёшда ҳам мен шундай ҳаёт тарзида бўламан.
Жанг ташкилотчилари Rizin промоушени билан Мейвезер промоутерлик компаниясига чиқишмоқда. Ўтган ҳафта Мейвезер япониялик билан жангни инкор қилган эди, аммо ҳозир уни яна тасдиқлади. Аввалига жанг 31 декабр куни Сайтамада (Япониядага шаҳар) ўтказилиши режалаштирилган. Ҳаттоки, агар тўқнашув ҳақиқатан ҳам бокс қоидалари бўйича 9 дақиқа давом этадиган бўлса, Флойд бунга тайёр бўлиши зарур. Бу йигитча эса кикбоксинг бўйича 27 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Шундай қилиб, Флойд Нацукава билан ҳам, Нурмагомедов билан ҳам жанг қилиши мумкинми? Ҳа, албатта, бироқ ҳозир барча эътибор япониялик спортчи билан бўладиган жангга қаратилган ва Мейвезер айнан шу билан банд бўлади. Улар яхшигина даромад қилгандан кейин эса америкалик боксчи Хабиб билан “ўйин”га қайтишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Кўрамиз, воқеалар ривожини қандай бўлар экан?
Фикрлар