Месси ҳали ҳам Роналдудан ортда қолмоқда

  • 17 декабря, 2018, 11:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби кеча “Леванте”га (5:0) қарши баҳсда хет-трик қайд этганидан хабарингиз бор.

Tecno

Bleacher Report Football нашри тарқатган хабарга кўра бу 31 ёшли аргентиналик футболчининг “кўк-анор ранглилар” сафидаги 49-хет-триги бўлди. Бироқ, у ҳали ҳам бу борада ўзининг асосий рақобатчиси Криштиану Роналдудан ортда қолмоқда. Чунки, 33 ёшли португалиялик футболчи “Реал” сафида жами 51та хет-трик қайд этишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию