Месси келаси йили Антонеллага уйланадиган бўлди

 

“Барселона” жамоаси етакичси Лионель Месси қачон уйланишига аниқлик киритилди. 

29 ёшли футболчи ва унинг узоқ йиллик дугонаси Антонелла Рокуццонинг узоқ кутилган тўйи 2017 йили бўлиб ўтади. Тўй маросими айнан қайси куни бўлиши аниқ эмас. Аммо маросим Месси ва унинг бўлажак рафиқаси дунёга келган Росарио шаҳрида ўтказилади.

Месси ва Рокуццо ёшлигидан бир бирини танийди. Уларнинг икки нафар ўғли – 4 ёшли Тьяго ва 1 яшар Матео исмли бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!