“Металлург” – “Локомотив”: Превью

CHERY AUTO

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 28 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан 4 тасида “Металлург” ғалаба қозонган. 8 та учрашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. 16 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 24:52, тошкентликлар фойдасига.
Бу йилги мавсумда жамоалар учинчи марта тўқнаш келишяпти. Биринчи босқичнинг Тошкентда кечган ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Диёржон Туропов киритган голга 76-дақиқада заҳирадан туширилган Павел Пуришкин аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди. Иккинчи даврада “Металлург” майдонида ўтган ўйинда эса бекободликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Учрашувнинг иккинчи таймида Зоҳид Абдуллаев ва Муҳаммад Исаевлар киритган голлар маъданчиларга муҳим уч очкони тақдим этганди.

Tecno

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги етти учрашуви натижалари билан танишинг:

26.05.2018 “Металлург” – “Локомотив” – 2:0
18.08.2017 “Металлург” – “Локомотив” – 1:2
25.06.2016 “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015 “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
29.03.2014 “Металлург” – “Локомотив” – 0:4
05.05.2012 “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
05.08.2010 “Металлург” – “Локомотив” – 1:0

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию