"Милан" мухлислари Бонуччини ҳақоратлашгани маълум бўлди
Хабарингиз бор Леонардо Бонуччи “Милан”даги бир йиллик фаолиятидан сўнг яна “Ювентус”га қайтди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра миланлик ишқибозлар кеча 31 ёшли футболчига “россонерилар” офисидан чиқиб келган пайтда ҳуштакбозлик қилишган ва номақбул сўзлар билан ҳақорат қилишган.
Эслатиб ўтиш лозимки, Бонуччи “Милан”га келиши билан сардорлик боғичини қўлга киритган ва ўтган мавсум А Серияда жами 35та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар