"Милан" январда "Челси" ҳимоячисини харид қилади
“Милан” клуби қишки трансферлар мавсумида “Челси” ҳимоячиси Гари Кэхиллни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Бу футболчи тез орада Лондон клубини тарк этади, дея хабар беради Corriere dello Sport.
Манбада ёзилишича, итальян клуби уни ҳимоядаги қадрлар етишмаслиги учун олиб келмоқчи. Сўнгги вақтларда “Милан”нинг уч нафар ҳимоячиси – Алессио Романьоли, Матео Мусаккьо ва Маттиа Кальдара жароҳат олган. Эслатиб ўтамиз, Кэхиллнинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2018/19 мавсум якунига қадар мўлжалланган.
Кэхилл “Челси”да 2012 йилдан бери тўп суради. Аввалроқ у “Болтон Уондерерс”, “Шеффилд Юнайтед”, “Бёрнли” ва “Астон Вилла”да ўйнаган.
Инглиз футболчиси “Челси” асосий таркибни Маурицио Сарри келганидан кейин йўқотган.
Фикрлар