Милнер эртага "Манчестер Сити"га қарши ўйнаши мумкин

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли футболчи эртага АПЛнинг 21-турида ўзининг соби жамоаси ҳисобланган "Манчестер Сити"га қарши марказий баҳсда иштирок этиши мумкин. Буни мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!