Миробидова ва Раҳматова Малайзия - Иордания учрашувида ишлашади
Хусусан, Эдита Миробидова ҳамда Анна Сидоровалар бошчилигидаги ҳакамлар 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида ишлашда давом этишади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Бугун бўлиб ўтадиган Малайзия - Иордания учрашувида Зилола Раҳматова қанотда ҳаракат қилса, Эдита Миробидова тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди.
Бунгача Эдита Миробидова Иордания - Сингапур учрашувини бошқарганди. Зилола Раҳматов эса унга қанотда ёрдам берганди.
Фикрлар