Мисрлик курашчи 12 йилдан сўнг ўз термасига илк олтин медални тақдим қилди
Руминия пойтахтида давом этаётган 23 ёшгача тоифадаги жаҳон чемпионатида грек-рим кураши бўйича беллашувлар ўз якунига етди.
Кўпчиликнинг диққат-марказида -67 кг вазн тоифасида мисрлик курашчи Муҳаммад Иброҳим Ал Саиднинг ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, мисрлик курашчилар 2006 йилдан бери ҳар қандай ёш тоифасида жаҳон чемпионлгини қўлга кирита олмаётган эди. Ал Саид финал баҳсида озарбайжонлик курашчидан устун келди.
Фикрлар