Модрич "Олтин тўп" учун асосий даъвогарларни тахмин қилди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич бу йилги “Олтин тўп” соврини учун асосий даъвогарлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Унга кўра 33 ёшли хорватиялик футболчи ўзининг бу борадаги шорт-листига Криштиану Роналду, Рафаэль Варан, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманларни киритган.
“Французлар орасида Гризманнга овоз берган бўлардим. У бу йил жуда кўп ютуқларга эришди”, - дейди Модрич.
Фикрлар