Модрич барча гап-сўзларга нуқта қўйди

"Менинг "Реал" билан шартномам яна бир ярим йил амал қилади. Хотиржамман, боиси бу анча катта муддат. Клубда яна узоқ йиллар ўйнашни истайман. Ҳозирда эса худди биринчи келган кунимдаги сингари барча нарсадан кўнглик тўқ", - деди хорватиялик футболчи.

Маълумот учун, Лука 2012 йилдан буён мадридликлар сафида тўп суради. Ўтган ёзда 33 ёшли футболчига Италиянинг "Интер" клуби жиддий қизиқиш билдирган эди. 

Жорий йилги мавсумда эса Модрич Испания Ла Лигасида 20 баҳсда майдонга тушди ва 2 гол киритиб, яна шунчасига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!