Модрич биринчи бўлиб "Интер" билан музокараларга киришган
“Реал” ФИФАга “Интер” устидан ярим ҳимоячи Лука Модрич билан музокараларни бошлагани борасида шикоят юборди. Ҳозирда футболчининг шартномаси мавжуд, шунинг учун унинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилаётган клуб розилигисиз бошқа жамоа билан музокара олиб бориш мумкин эмас.
ФИФА бу иш бўйича суриштирув ишларини бошлади. Ташкилот Модричга эътиборни қаратган ва вазият ҳақида маълумот беришини сўраган. Ўйинчи эса “Интер” билан биринчи бўлиб мурокараларга киришганини айтиб ўтган, дея хабар беради Don Balon нашри.
“Интер” Модрич билан шартнома туза олмаслиги мумкин, чунки “Реал” уни 150 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бу эса итальян клубига қимматлик қилади. Айна Модрич бу ишни бошлаган ва “Интер” сабаб “Реал”ни тарк этишга тайёр.
Фикрлар