Модрич мавсумни "Интер"да якунлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби қишки трансферлар даврида ўзининг етакчи футболчиларидан бирини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Унга кўра давралар оралиғида “Саньтяго Бернабеу”ни хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич тарк этиши мумкин. 33 ёшли футболчи ҳамон “Интер”дан бўлаётган таклифни қабул қилишга тайёр. У мавсумни “нерадзуррилар” сафида якунлашга ҳам қарши эмас.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Модрични ёздаёқ сотиб олишга уруниб кўрган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!