Модрич йўлида "Интер"га яна бир жиддий рақобатчи пайдо бўлди
“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич учун кураш олиб бораётган “Интер”га бу борада жиддий рақобатчи пайдо бўлди.
Football Espana нашрининг хабар беришича 33 ёшли хорватиялик футболчи учун курашга “Бавария” ҳам қўшилган. Мюнхенликлар устози Нико Ковач айни дамда ўз позицияси бўйича дунёда тенгсиз бўлиб турган ватандошини "Альянц Арена"да кўрмоқчи.
Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида жами 4та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар