"Монако" "Галатасарой" футболчисига қизиқиб қолди

Туркиянинг "Галатасарой" клуби ярим ҳимоячиси Юнес Беланда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли марокашлик футболчига "Монако"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда ва бу борада турк клуби билан музокараларни ҳам бошлаб юборган. Ушбу трансфер 6 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Беланда жорий мавсум "Галатасарой" сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!